МЛСдаги рекорд трансферлардан бири башорат қилинмоқда.
Фабрицио Романонинг таъкидлашича, яқин соатларда америкалик "Чикаго Файр" дарвозабони Габриел Слонинанинг тақдири ҳал бўлади. Реал Мадрид янгиланган таклиф юборди.
"Челси" ҳам футболчи учун курашда. Молиявий жиҳатдан лондонликлар энг яхши шароитларни таклиф қилишлари мумкин.
Слонина ўз ёшидаги энг истиқболли дарвозабонлардан бири саналади. "Реал Мадрид" 18 ёшли дарвозабонни Лунинга муқобил сифатида кўриб чиқмоқда.