Goal24.uz » Ўзбекистон » У-23 Осиё Кубоги—2022. 2 та пеналти ва 4 та гол. 10 киши қолган ўзбекистон У-23 терма жамоаси пеналтилар сериясида Ироқни енгиб,1/2 финалга йўл олди

У-23 Осиё Кубоги—2022. 2 та пеналти ва 4 та гол. 10 киши қолган ўзбекистон У-23 терма жамоаси пеналтилар сериясида Ироқни енгиб,1/2 финалга йўл олди

Автор: admin


Футбол бўйича У-23 Осиё Кубоги—2022 мусобақасининг 1/4 финали доирасида ўзбекистон У-23 терма жамоаси 11-июн, шанба куни Ироқ билан баҳс олиб борди.

Aсабий руҳда ўтган баҳснинг 19-дақиқасига келиб, ҳисоб очилди. Aбдувоҳид Не’матов рақиб футболчисининг провокацион ҳаракатларига учиб, унга мушт туширди. Натижада Не’матовга қизил карточка берилди, мезбонлар дарвозасига эса 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Пеналти муваффақиятли амалга оширилди — 0:1.

Ушбу тўхталишлар учун ҳакам биринчи бўлимга 12 дақиқа қўшиб берди. 45+5-дақиқада Ироқ дарвозасига ҳам пеналти белгиланди. Пеналтидан Жасур Жалолиддинов унумли фойдаланди. 50-дақиқада ўзбекистон терма жамоаси ажойиб ҳужум ташкил қилди ва меҳмонлар ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. 68-дақиқага келиб, Ироқ мувозанатни тиклади — 2:2. Ушбу ҳисоб учрашувнинг асосий дақиқаси сўнгигача сақланиб турди.

Шундан сўнг қўшимча дақиқаларга мурожаат қилинди. Экстра-таймларда ҳам дарвозалар ишғол этилмади. Пеналтилар сериясида 3:2 ҳисобида ўзбекистоннинг қўли баланд келди.
Шу тариқа Тимур Кападзе мусобақанинг ярим финалига йўлланма олди. Жамоа 1/2 финалда Жанубий Корея ва Япония учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади.
Осиё Кубоги—2023
1/4 финал баҳси
11-июн, шанба
ўзбекистон У-23 — Ироқ У-23 2:2
Голлар: 0:1 — 19 Рамазон Жума, 1:1 — 45+5 Жалолиддинов, 2:1 — 50 Aммар Aлсавад (автогол), 2:2 — 68 Ғолиб Фалиҳ.

Пеналтилар серияси — 3:2.
336   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари