“Дачниклар” олий лигада янги мавсум олдидан кучайиб бормоқда.
"Фулхем" яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида "Ливерпул" футболчилари Неко Уилямс ва Такуми Минаминони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Британия ОAВлари ёзмоқда.
21 ёшли Уилямснинг мерсисайдликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига этади. Футболчининг трансфери 8 миллионга баҳоланмоқда. Уелслик футболчи ўтган мавсумда жамоаси сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
Такуми Минамино шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Японияликларнинг трансфер нархи 12 млн. Ўтган мавсумда 27 ёшли футболчи жамоаси сафида 24 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ва 1 та голга ассистентлик қилган.