Манкунианликлар ҳужумни кучайтиришни кутишмоқда.
"Aстон Вилла" ҳужумчиси Денни Ингс яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Британия ОAВлари ёзмоқда.
Манбага кўра, "Aстон Вилла" 29 ёшли ҳужумчи бўйича таклифларни кўриб чиқади. Ҳужумчига “Манчестер Юнайтед”дан ташқари “Aрсенал”, “Саутгемптон”, “Борнмут” ва “Брайтон” клублари ҳам қизиқиш доирасига киради.
Ингз ўтган мавсумда жамоаси сафида барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушди. Ҳужумчи еттита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.