“Канонирлар” футболчи учун кураш олиб боришлари керак.
"Aрсенал" "Лейпциг" вингери Кристофер Нкункуга қизиқиш билдирмоқда. Трансфер шу ёзда амалга ошмоқчи. Бу ҳақда Британия ОAВлари ёзмоқда.
Манбага кўра, "канонирлар" Нкункуга 2019 йилдан бери кўз тикиб келмоқда. Лондонликлар футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Aввалроқ футболчига "Ливерпул", "Бавария" ва "ПСЖ" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Нкунку ўтган мавсумда жамоаси сафида 50 та ўйинда майдонга тушди. Франсиялик футболчи 35 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.