Goal24.uz » Европа жамоалари » Франсия » "ПСЖ" янги мураббий билан икки йиллик шартнома имзолади

"ПСЖ" янги мураббий билан икки йиллик шартнома имзолади

Автор: admin


Яқин орада парижликлар янги бош мураббийга эга бўлишади.

«Ница» бош мураббийи Кристоф Галтиер тез орада «ПСЖ»ни бошқаради. Бу ҳақда журналист Никколо Скира ўзининг Тwиттер саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар раҳбарияти 55 ёшли мутахассис билан икки йиллик шартнома борасида келишиб олган.

Aввалроқ, асосий даъвогар Зинедин Зидан бўлган, аммо у яна бир бор Париж клуби таклифини рад этганди.

Галтиер ўзининг бўлажак истеъфоси ҳақида аллақачон маълум қилинган янги лавозимида Маурисио Почеттинонинг ўрнини эгаллайди.

Ўтган мавсум якунларига кўра, “Ницца” Лига 1 турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади ва “ПСЖ” чемпион бўлди.
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Франсия чемпионати Лига 1 турнир жадвали Франсия чемпионати янгиликлари дербилар франсия клублари Франсия кубиги Франсий супер кубиги ПСЖ ҳақида янгиликлар Лион клуби ҳақида маълумотлар Лилл клуби ҳақида янгиликлар Месси Рамос Мбаппе Неймар Икарди Ҳакимий