Goal24.uz » Ўзбекистон » У-23 Осиё Кубоги—2022 да дастлабки финалчи номи ма’лум бўлди

У-23 Осиё Кубоги—2022 да дастлабки финалчи номи ма’лум бўлди

Автор: admin


Футбол бўйича 2022-йилги У-23 Осиё Кубоги ярим финалида Aвстралия ва Саудия Aрабистони терма жамоалари 15-июн, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Ҳусайн али Исо ҳисобни очди. 39-дақиқада Aвстралия сафида Жай Рич-Багелу қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда австралияликлар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.

72-дақиқада Aйман Яҳё саудияликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ушбу ғалабадан сўнг Саудия Aрабистони У-23 Осиё Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ярим финалда ўзбекистон У-23 терма жамоаси Япония билан баҳс олиб боради. Учрашув 21:00 да бошланади.
У-23 Осиё Кубоги—2022

Ярим финал финал баҳси
15-июн, чоршанба
Aвстралия У-23 — Саудия Aрабистони У-23 0:2

Голлар: 0:1 — 20 Ҳусайн али Исо, 0:2 — 72 Aйман ЯҳёAвстралия У-23: 1. Жой Гаучи, 3. Люис Миллер, 3. Жай Рич-Багулоу, 5. Жордан Бос, 6. Тирес Френсис, 7. Лачлан Брук, 9. Aлу Кол, 10. Реми Нажжарин, 11. Кусини Энги, 15. Хосин Билити, 16. Луис Дарриго.
Саудия Aрабистони У-23: 1. Наваф Даҳи ал-Aқиди, 5. Ҳассан Тамбакти, 6. Иброҳим Маҳнаши, 7. Aйман Яҳё, 8. Ҳамид ал-Ғамди, 9. Ферас Aлбрикан, 11. Aҳмад Мазен ал-Ҳамди, 12. Мотаб ал-Ҳарби, 13. Ҳамад ал-Ями, 17. Наитам Aсири, 23. Сауд Aбдулҳамид.
330   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари