Goal24.uz » Ўзбекистон » Тимур Кападзе: Япония устидан қозонилган Ғалабадан сўнг нималар деди

Тимур Кападзе: Япония устидан қозонилган Ғалабадан сўнг нималар деди

Автор: admin


У-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги Ўзбекистон – Япония (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида вакилларимиз устози Тимур Кападзе қатнашди. "Биринчи навбатда, бутун Ўзбекистонни Ғалаба билан табриклайман! Қийин ўйин бўлди. Финалга чиқдик. Қисқа вақт ичида Япониянинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Кўрганингиздек, йигитлар бугун ҳар тарафлама ирода кўрсатишди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар борларини беришди. Бу барчамизнинг Ғалабамиз. Табриклайман!", – деди Кападзе. 
- Жамоа Японияни ниманинг ҳисобига маҒлуб этди деб ўйлайсиз? 
- Ҳамма сирларни оча олмаймиз. Барчаси тактик ишланмалардан келиб чиқиб содир бўлди. Биз шу орқали уларни маҒлуб этишга эришдик.
- Бугун ўзбекистонлик мухлислар стадионга киритилмади. Ғалабада журналистлар ҳам қайсидир манода ҳисса қўшишди. Нима дейсиз?
- Мухлисларнинг киритилиш-киритилмаслиги кеча ҳам ноаниқ эди. Aммо афсуски, уларсиз ўйин ўтказдик.  Мухлислар билан ўйнасак, янада яхши бўларди. 
Мақсадимиз юқори эди. Шунчаки ютишимиз лозим эди, чунки ўз уйимиздамиз. Мухлислар уйда ва стадион ташқарисида бизни қўллаб-қувватлашини билардик.
- Биринчи таймдан кейин ҳисоб 0:0 эди ва вазиятларимиз ҳам кам эди. Йигитларга танаффусда нималарни уқтирдингиз?
- Бунақа ўйинларни бир ўйин ҳал қилади. Кўрдингиз, биринчи таймда бизда 1-2 та имконият бўлди, Японияда эса умуман вазиятлар йўқ эди. Биз Япониянинг хатоларидан унумли фойдаландик. Жалолиддиновнинг голидан кейин ҳаммаси ижобий тарафга ўзгарди.
- Тимур Кападзе кўпроқ "Пахтакор" стадионида ўйнашни хоҳлайди, деган миш-мишлар кузатилганди. "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида фикр билдирсангиз...
- Aлбатта, ҳам ярим финал, ҳам финални "Пахтакор"да ўтказишни хоҳлагандик. Чунки майдон ҳолатини кўриб турибсиз. Яхши майдон ва ҳаво футболчилар учун жуда зарур. Дим ҳаво футболчиларга салбий тасир қилади. Футболчилар майдон оҒир эканлигини айтишади. "Пахтакор"да ҳаммаси энгилроқ. Aфсуски, ОФКнинг талаблари туфайли ярим финал "Бунёдкор"да ўтди. Менимча, финал ҳам шу эрда бўлиб ўтади.
- Ўзбекистон У-23 иккинчи марта Осиё Кубогида зафар қучиши мумкин. Бу борада нима дея оласиз? (хорижлик журналист саволи) 
- Финалда эканлигимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Олдимизга энг юқори мақсадни қўйганмиз. Насиб бўлгани бўлади. Финал битта ўйиндан иборат. Саудия Aрабистони кучли эканлигини яхши биламиз. Ёшларимиз бу турнирда Ғолиб бўлган. Биз ҳам мухлисларимизни шод этишга астойдил ҳаракат қиламиз. 
- Жамоа финалда Саудия Aрабистони билан ўйнаймиз. Олдин бу жамоани Отабек Ғуломхўжаев бошқарган пайтда жамоамиз азолари Саудия Aрабистони билан тўқнаш келганда турли нохуш ҳолатлар кузатилган. Провакаcияларга учмаслик учун йигитларга нималарни уқтирасиз?
- Биз ўзига яраша хулоса чиқардик. Саудия Aрабистони саралашда тўқнаш келгандик, у бошқа турнир эди. Ундан кейин кўплаб мусобақаларда рўбарў келдик. Биз бир-биримизни жуда яхши таниймиз. 
- Кўпчилик стадионга киритилмаганини салбий тарафларини кўрсатиб ўтди. Бунинг ижобий тарафлари ҳам бўлдими? Чунки футболочилар босим ҳис қилишмади. Ўйин учун футболчиларга қандай кўрсатмалар бергандингиз?
- Биринчи навбатда, турнир бошидан йигитларга келаётган мухлислар бизга ёрдам бериш учун келади, деб айтдим. Босим ҳис қилмасликларини такидладим, қулоқларига қуйдим. Кўрганингиздек, бу фойда берди. Ўйлайманки, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик.
- Достон Турсуновнинг ҳолати ҳақида айтиб ўцангиз... 
- Менимча, ҳаммаси яхши. ОёҒи озроқ тортиришиб қолди, шекилли. Қийин ўйин бўлди, анча тер тўкишди. Кичик жароҳатлар ва сариқ карточкалар кўпайиб кетганлар бор. Насиб бўлса, ҳамма футболчиларимиз саломат бўлишсин. Бизни муҳим ўйин кутиб турибди.
264   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари