Каталонияликлар эса Олотдан бошлашади.
"Барселона" ёзги ўртоқлик ўйинлари тақвимини расман эълон қилди. 13 июл куни бўладиган биринчи рақиб Каталониянинг "Олот" жамоаси бўлади. Жамоа қуйи дивизионлардан бирида ўйнайди.
Кейинги навбатда "Барселона" AҚШ бўйлаб гастрол сафарини ўтказади. Унинг доирасида клуб "Интер Маями", "Реал Мадрид", "Ювентус" ва "Ню-Ёрк Ред Буллз" билан ўйин ўтказади.
Расмий ўйинларга тайёргарлик Гампер кубоги турнири билан якунланади. 6 август куни "Рома" Барселонага этиб келади.