“Канонирлар” иқтидорли футболчи билан шартнома имзолаш борасида музокаралар олиб бормоқда.
"Aрсенал" жорий ёзги трансфер ойнасида майдоннинг ўрта чизиғини кучайтириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда.
Нуфузли журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, “канонирлар” “Порту” ярим ҳимоячиси Фабио Виейра учун 35 миллион евро ва бонуслар таклиф қилган.
Футболчининг шартномасида 50 миллион евродан воз кечиш кўзда тутилган, аммо лондонликлар арзонроқ нархда келишмоқчи.
Жорий мавсумда Фабио Виейра клуб миқёсида 39 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Aрсенал" ёзда икки футболчи - Хесус ва Тиллемансни сотиб олишга ишонмоқда.