“Aвлиёлар” футболчи билан шартнома имзолай олишларига ишончлари комил.
"Саутгемптон" ёзги трансфер ойнасида "Бавария" ҳимоячиси Крис Ричардсни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда ГивеМеСпорт ёзади.
Ўтган мавсумда футболчи "Хоффенхайм"да ижара асосида ўйнаганди. Жамоаси сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, гол ва голли узатмани амалга оширган.
Ричардснинг "Бавария" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига этади. Футболчининг трансфери 7,5 миллион еврога баҳоланмоқда.