Чилилик вингер 1-лигага ўтиши мумкин.
"Марсел" жорий ёзги трансфер ойнаси таркибини кучайтириш учун турли вариантларни кўриб чиқмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, “провансликлар” “Интер” вингери Aлексис Санчесни мақсад қилган.
Чилилик футболчининг "Интер" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Ўтган мавсумда у 39 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 5 голга ассистентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Aлексис Санчесни сотиб олиш ғоясига қайтди.