Мадридлик ярим ҳимоячи A Серияга ўтиши мумкин.
"Реал" бразилиялик ярим ҳимоячи Райнернинг бошқа ижарага кетиши вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Ла Газзетта делло Спорт.
Манбанинг таъкидлашича, "Рома" 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Райнер аввалги икки мавсумни Дортмунднинг “Боруссия” клубида ижара асосида ўтказган, бироқ ўзини кўрсата олмаганди.
Дортмундликлар таркибида бразилиялик футболчи 39 та ўйин ўтказиб, гол ва голли узатмаларга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" Роналдуни қўлга киритишни орзу қилади.