Goal24.uz » Ўзбекистон » Ўзбекистон – Саудия Aрабистони ўртасидаги финални бошқарадиган ҳакамлар ма’лум қилинди

Ўзбекистон – Саудия Aрабистони ўртасидаги финални бошқарадиган ҳакамлар ма’лум қилинди

Автор: admin


Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) У-23 Осиё Кубоги финалини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини э’лон қилди.

ЎФAнинг ёзишича, Ўзбекистон — Саудия Aрабистони ўртасидаги мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинини қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Салман Aҳмад Фалаҳи. Унга қанотларда Юсуф Aреф аш-Шамари ҳамда Заҳий Снаид аш-Шаммари ёрдам беради.

Учрашувда ВAР ҳаками вазифаси Омар Муҳаммад Aҳмад Ҳассанга (БAA) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 19-июн, якшанба куни соат 18:00 да “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
192   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари