Goal24.uz » Ўзбекистон » У-23 Осиё Кубоги финали учун “Бунёдкор” стадиони тураргоҳида махсус монитор ўрнатилади

У-23 Осиё Кубоги финали учун “Бунёдкор” стадиони тураргоҳида махсус монитор ўрнатилади

Автор: admin


“Бунёдкор” стадиони тураргоҳида мухлислар учун махсус монитор ўрнатилади. Бу ҳақида ЎФA матбуот хизмати ма’лум қилди.

иТиcкет компаниясининг ЎФAга берган ма’лумотига кўра, кассаларда кун давомида сотилган чипталар айни вақтда ўз якунига етган. Финалга қизиқиш юқорилиги ва стадион барча хоҳловчиларни сиғдира олмаслигини инобатга олиб, “Бунёдкор” тураргоҳида футбол мухлислари учун махсус монитор ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Aввалроқ У-23 Осиё Кубоги финалига чипта сотиб олиш учун узун навбатлар юзага келгани, 25 минг сўмлик чипта “қўлда” 200 минг, марказий жойлар 500 минг сўмга сотилаётгани хабар қилинганди. ЎФA эса иТиcкет платформасида техник носозлик юзага келгани ва яқин вақт ичида бу муаммо бартараф этилиши, чипталар “Бунёдкор” кассасида сотилаётгани ма’лум қилганди.
161   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари