"Ман Сити" футболчини қўйиб юборишга қарши эмас.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Футболчининг хизматларига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ёзади.
Стерлинг ўтган мавсумда жамоасининг турли расмий турнирлардаги ўйинларида 47 марта "шаҳарликлар" либосини кийган. 27 ёшли форвард 17 та гол урди ва 9 та голли узатмани ҳам амалга оширди.
Стерлингнинг Aнглия чемпиони билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига этади. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳолаган.