"Болғачилар" учун мустаҳкамланиш?
Инсайдер журналисти Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида "Ренн" ҳимоячиси Наеф Aгерд "Вест Хем"га ўтиши мумкинлигини ёзди. Тез орада трансфер эълон қилинади.
Манбага кўра, футболчининг трансфери "болғачилар"га 35 миллион еврога тушади, бу Трансфермаркт томонидан тахмин қилинган нархдан анча юқори. Ресурс хабарига кўра, футболчининг нархи 12 миллион еврога тенг.
Ўтган мавсумда Aгерд жамоаси учун барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи тўртта гол урди ва учта голли узатма муаллифига айланди.