“Шаҳарликлар” футболчида истиқболни кўради.
"Реал Мадрид" ёшлар академияси футболчиси Петер Федерико Гонсалес "Манчестер Сити"га қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда испан ОAВлари ёзмоқда.
Ўтган мавсумда 19 ёшли футболчи ўз жамоасида (Реал Мадриднинг 19 ёшгача бўлган жамоаси) 46 та ўйинда қатнашди. Футболчи бешта гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.
Йигитнинг трансфери 1 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.