"Қизиллар" узоқ муддатга ишламоқда.
"Aбердин" ҳимоячиси Калвин Ремзи "Ливерпул"га ўтди. Бу ҳақда Энфилд Роуд клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Трансфер тафсилотлари эълон қилинмайди. Норасмий маълумотларга кўра, "Ливерпул" "Aбердин"нинг 18 ёшли футболчиси учун 7,5 миллион евро тўлаган.
Ремзи ўтган мавсумда “Aбердин” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол ва 9та голли узатма бор.