"Милан" сардори бошқа клубга ўтишга яқин турибди.
"Милан" сардори Aлессио Ромагноли "Лацио"га ўтишга яқин турибди.
Томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда, дейди Николо Скира. Томонлар 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома бўйича келишиб олишган ва футболчининг маоши йилига 3,2 миллион евро, шунингдек, бонуслар бўлади.
Ўтган мавсумда Ромагно "Милан" сафида 26 ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. “Россонери” билан биргаликда у Италия чемпионлигини қўлга киритди.
Олдинроқ "Лацио"нинг ёзги трансфер ойнаси учун тўлиқ шорт-листлари маълум бўлганди.