Тажрибали испаниялик футболчи фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
"Сампдория" Сеск Фабрегас хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дейди журналист Экрем Конур.
Унга кўра, 35 ёшли футболчи Италия жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда.
Aгар ўтиш амалга ошса, Фабрегас "Сампдория"га эркин агент сифатида қўшилади, чунки унинг "Монако" билан келишуви тугаган.
2021/22 йилги мавсумда Фабрегас Франсия 1-лигасида бор йўғи иккита ўйин ўтказди ва ўзини оқламади.