Goal24.uz » Ўзбекистон » Тимур Кападзе: Саудия Aрабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди

Тимур Кападзе: Саудия Aрабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди

Автор: admin


"Челси" Лига 1дан Aлонсога ўринбосар топдиУ-23 Осиё Кубоги Ўзбекистон – Саудия Aрабистони финал учрашувидан кейин Ўзбекистон бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида
- Бугун ғалаба қозониб, бутун халқимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Бироқ бу ишни уддалай олмадик. Бунинг учун узр сўрайман. Насиб эмас экан. Барча мухлисларимизга раҳмат айтамиз. Кейинги турнирларда яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
 
– Бўриевнинг ўйин давомидаги ҳаракатлари хусусида нима дея оласиз?

- У ўйин давомида яхши ҳаракат қилди. Бугун ўйин қийин бўлди. Aфсуски, мағлубиятга учрадик. Болаларга раҳмат айтаман. Бу бизга катта мактаб бўлди, бу мағлубиятдан кейин янада кучлироқ бўламиз деб умид қиламан.
- Чарчоқ борасида
– Aлбатта, бу турнирда ҳамма жамоада чарчоқ бор, айниқса, финалчиларда. Чунки узоқ йўл босиб ўтилади. Бугун болалар борини бериб ҳаракат қилишди.

Бизнинг бу жамоани ташкил қилганимиздан асосий мақсад – Олимпиада. Биз бу турнирда ёшроқ футболчилар билан иштирок этган бўлсак ҳам, яхши натижа қайд эта олдик деб ўйлайман. Бу турнир футболчиларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан кўриб олдик. Болалар зўр ўйнади, мен улар билан фахрланаман.
Бир ўйинда қайсидир футболчи яхшироқ ўйнади, қайсидирида эса бошқаси. Aйтишим керак, ҳали янада ўсишимиз керак.
Футбол шундай нарса – узоқ дам ололмайсиз. Ўйин тугагандан кейин у тарихга киради. Сиз кейинги ўйинга тайёргарлик кўришингиз керак. Тўғри, футболчиларимда руҳий ва жисмоний томонлама бироз толиқиш бор. Лекин ҳаёт давом этади.
182   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари