Goal24.uz » Ўзбекистон » Садд Aл Шеҳри: Ўзбекистон билан ўйиндан кейин нималар деди

Садд Aл Шеҳри: Ўзбекистон билан ўйиндан кейин нималар деди

Автор: admin


У-23 Осиё Кубоги финал беллашувидан сўнг Саудия Aрабистони бош мураббийи Садд Aл Шеҳри ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Ферас Aл Байкан матбуот анжуманида қатнашди.

"Жамоамиз ва бизнинг ғалабамизни кутган барчани муваффақият билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди. Бу финалга хос ва кутилган ҳолат. Мухлислар мезбон жамоани ажойиб қўллаб-қувватлаб турди. Шундай бўлса ҳам, ўйинчиларим олдиларига қўйилган вазифани уддалашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман", – деди мураббий.

"Биз учун жуда қийин бўлди. Ютишимиз лозим бўлган учрашувда олдимизга қўйилган мақсадга эта олдик. Чемпионлик билан барча жамоадошларим, мураббийлар ва яқинларимизни табриклаб қоламан", – деди футболчи.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Кўриниб турибдики, Ўзбекистон термаси жуда кучли шаклланган. Мезбонлар Париж-2024 Олимпиадаси йўлида ажойиб жамоа тузгани кўриниб турибди. Ўз навбатида, биз ҳам энди бор этиборимизни келгуси ушбу ёш тоифасидаги мусобақага қаратиб, Париж Олимпиадасига тайёргарликни бошлаймиз. 
- Жамоангиз гол ўтказмай чемпион бўлгани ҳақида нима дея оласиз?

- Aввало, буларнинг барчаси Яратгандан. Қолаверса, ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик. Рақибга қарши замонавий футболнинг барча йўналишлари бўйича тайёргарлик кўрамиз.
195   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари