Марио уйга қайтди.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Марио Гётце ПСВдан Франкфуртнинг “Aйнтрахт”ига ўтди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Гёценинг Европа лигаси ғолиблари билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Норасмий маълумотларга кўра, "Aйнтрахт" Марио учун 4 миллион эвро миқдорида товон пули тўлаган.
Гётце сўнгги мавсумда ПСВ Эйндховен сафида 52 та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 11 та голли узатма бор.