“Матрасчилар” ҳужум гуруҳидан футболчи топди.
ПСЖ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Пабло Сарабия Ла Лигага қайтиши мумкин. Бу ҳақда франсуз матбуоти хабар бермоқда.
"Aтлетико Мадрид" Сарабияга даъвогарлик қилмоқда. Колхонерослар Сарабияни ижарага олмоқчи, унинг шартномасини сотиб олиш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сарабия ПСЖдан кетиш ҳақида ўйлаётганини тан олганди. Унинг Париж клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.