У декабр ойидан бери бу таклифни рад этиб келади.
Франсиялик вингер Усмон Дембеле "Барселона"нинг шартларига рози бўлди ва Каталония клубида қолади. Бу ҳақда Испания матбуоти ёзмоқда.
Манбага кўра, Усмон бир неча бор Хави Эрнандесдан Жоан Лапорта билан гаплашишни сўраган. Франсуз "Барса" раҳбарияти "пул отиш"га рози бўлишига умид қилганди, аммо кўк гранаталар босслари қатъий эди. Натижада, Дембеле Лапорта шарти билан клуб билан янги шартнома тузишга рози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле январ ойидан бери "Барса"нинг тегишли таклифини рад этиб келади.