Пол Туринга қайтади.
Бугун, 23 июн куни "Ювентус" ярим ҳимоячи Пол Погба билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марсио хабар бермоқда.
Яқин вақт ичида Погба "Ювентус" билан тузилган меҳнат шартномасининг якуний тафсилотларини келишиб олиши керак. Манбага кўра, шартнома камида уч мавсумга мўлжалланган.
Қўшимча қиламизки, Погба "Ювентус"га эркин агент сифатида қайтади. Aввалроқ у “Манчестер Юнайтед” билан ҳамкорликни узайтириш борасида келишмаганди.