Берлускони жамоаси A Серия учун кучаймоқда.
Монза клуби "Реал" ҳужумчиси Борха Маёралга қизиқиш билдирмоқда. Бу маълумотни нуфузли журналист Жанлука Ди Марсио тарқатди.
Қайд этилишича, Италия ва Испания клублари аллақачон Маёрал трансфери бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Борха ўтган мавсумда "Хетафе" ва "Рома"да ижара асосида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 йилги мавсум якунларига кўра Монза Италия футболининг олий дивизиони - A серияга йўл олди.