Лондонликлар майдоннинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.
"Тоттенхем" келаси мавсум таркиби устида ишлашда давом этмоқда ва бир нечта янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эвенинг Стандард хабарига кўра, лондонликлар иккита асосий трансфер мақсадини аниқлаб олишган - "Лидс"дан Рафиня ва "Эвертон"дан Ричардсон.
Ўтган мавсумда Ричардсон клуб миқёсида 33 ўйин ўтказиб, 11 гол ва 5 голга ассистентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Рафинянинг “Лидс” билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда у 36 ўйин ўтказиб, 11 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ричардсон "Aрсенал"га "Челси" ва "Тоттенхем" клублари қизиқиш билдираётганидан воз кечган эди.