Goal24.uz » Европа жамоалари » Италия » Погба "Ювентус" билан шартнома имзолади - Романо

Погба "Ювентус" билан шартнома имзолади - Романо

Автор: admin


Франсиялик ярим ҳимоячи бўлажак клуби борасида бир қарорга келди.

Пол Погбанинг Европанинг етакчи клубларидан бирига ўтиши билан узоқ давом этган достон ўз ниҳоясига етмоқда.

Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, франсиялик ярим ҳимоячи Туриннинг “Ювентус” клуби билан шартнома имзолаган.

Якуний тафсилотлар келишиб олинади ва июл ойи бошида шартнома имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” олти йил аввал Пол Погбани “Манчестер Юнайтед”га 100 миллион еврога сотганди. Биринчи марта француз туринликлар лагерига эркин агент сифатида ҳам келди.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 27 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" янги шартнома бўйича Погбанинг маошини оширишга тайёр эди - футболчи рад жавобини берганди.
60   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
А Серия Скудето Италия чемпионати Милан Интер милан Рома Лациё Ювентус Наполи А Сериядаги энг муҳим янгиликлар Милан клубидаг энг сўнги янгликлар футболчилар Элдор Шомуродов Мартинез Дибала Италия супер кубиги Италия кубиги