Бянконерилар Дибалага ўринбосар қидирмоқда.
"Ювентус" "Ливерпул" ҳужумчиси Роберто Фирмино учун таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Қўнур ма’лум қилди.
"Юве" ёзда Фирминонинг трансферини расмийлаштирмоқчи. Бразилиялик футболчининг нархи 32 миллион еврога баҳоланмоқда.
2021/2022 йилги мавсумда Фирмино Премер-лигада 20 та ўйинда майдонга тушди. Бобби шахсий ҳисобида 5 та гол ва 4 та голли узатма қайд этган.