Goal24.uz » Европа жамоалари » Италия » Манба: Шомуродов “Рома”да қолади

Манба: Шомуродов “Рома”да қолади

Автор: admin


Элдор жамоани ўзгартириш ниятида эмас.

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ёзда "Жиаллоросси" сафини тарк этиш ниятида эмаслигига ишонтирди. Машғулотдан сўнг Шомуродов "бўрилар" мухлислари билан суҳбатлашди ва келажаги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бошқа жамоага кетмоқчи эмаслигини айтди.

Шу тариқа, Шомуродов кейинги мавсумда Темми Aбраҳамнинг ёрдамчиси бўлиб қолади. Aввалроқ, Италия матбуотида Элдор ўйин амалиёти камлиги туфайли ўз нарсалари билан чиқиб кетади, деган хабарлар тарқалган эди.

2021/2022 йилги мавсумда “Ростов”нинг собиқ ҳужумчиси Шомуродов “Рома” сафида A Серияда 28 та тўлиқсиз ўйин ўтказди. У 3 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
88   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
А Серия Скудето Италия чемпионати Милан Интер милан Рома Лациё Ювентус Наполи А Сериядаги энг муҳим янгиликлар Милан клубидаг энг сўнги янгликлар футболчилар Элдор Шомуродов Мартинез Дибала Италия супер кубиги Италия кубиги