Маттҳижснинг иккита қизиқарли варианти бор.
Сентрбек Маттейс де Лигт ёзда "Ювентус"ни тарк этади. Тегишли маълумотни журналист Фабрицио Романо тарқатди.
Де Лигтга асосий даъвогарлар "Бавария" ва "Челси". Яқин вақт ичида иккала клуб ҳам Де Лигт учун расмий трансфер сўровини юборишади.
Де Лигт ўтган мавсумда "Бянконери" сафида A Серияда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган.