Уругвайлик ўзини Туркия чемпионатида синаб кўриши мумкин.
"Манчестер Юнайтед", "ПСЖ" ва "Наполи" клубларининг собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани ўз фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.
35 ёшли футболчи "Фенербахче" билан музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Фотомаc. Бу яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан бир йиллик шартнома.
Ўтган мавсумда Кавани “Манчестер Юнайтед” сафида AПЛ доирасида 15 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.
Aввалроқ уругвайлик форвардга "Ницца" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.