Немис ярим ҳимоячиси ёзда клубини алмаштириши мумкин.
CБС Спорц журналисти Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, Серж Гнабрига "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда, "Aрсенал" эса вазиятни кузатиб бормоқда.
Бу Гнабрининг Лондон клубининг шорт-листида эканлигини англатмайди, аммо "канонирлар" "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед"нинг бу йўналишдаги ҳаракатларини кузатиб боришмоқда.
Aгар бу клублардан бири Сержнинг трансфери устида иш бошласа, у ҳолда "Aрсенал" курашга қўшилишга тайёр.
Гнабрининг "Бавария" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ўтган мавсумда 26 ёшли футболчи барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.