"Болғачилар" истиқболли футболчи билан шартнома имзолашди.
"Суонси"нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Флинн Даунс "Вест Хем" билан шартнома имзолади. Шартнома 2027 йилгача мўлжалланган.
Жамоалар 10 миллион эвро товон пули тўлашга рози бўлишди. Дауннинг асосий позицияси - марказий ярим ҳимоячи.
Футболчи бунгача Премер-лигада ўйнамаган. Даунс Деклан Райснинг дублёри бўлиши керак.