Римликлар ивуарлик билан шартнома имзолаш устида ишламоқда.
"Рома" жорий ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш устида ишлашда давом этмоқда.
Нуфузли журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Рим клуби “Кристал Пелас” вингери Вилфрид Захни сотиб олишни мақсад қилган.
Ўтган мавсумда футболчи 37 та ўйин ўтказиб, 15 гол ва 2 голга ассистентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, яна бир клуб Захни даъво қилмоқда - "Севиля" футболчининг трансферини 30 миллион евро эвазига кўриб чиқмоқда.