Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » Усмон Дембеле "Барселона"да қолишга рози бўлди ва клуб қарорини кутмоқда

Усмон Дембеле "Барселона"да қолишга рози бўлди ва клуб қарорини кутмоқда

Автор: admin


Томонлар икки йиллик шартноманинг деярли барча шартларига келишиб олдилар.

"Барселона" вингери Усмон Дембеленинг келажаги ҳақидаги достон ниҳоясига етаётганга ўхшайди.

Журналист Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар икки йиллик шартнома бўйича келишиб олишган ва бўлажак келишувнинг якуний шартлари устида ишламоқда.

Манбага кўра, 25 ёшли франсиялик футболчи “Барселона”да қолишга рози бўлган ва янги шартнома имзолаш учун Каталония клубидан “яшил чироқ” ёнишини кутмоқда.

Ўтган мавсумда Усмон Дембеле кўк-анорранглилар сафида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Aввалроқ Дембеле маоши 40 фоизга қисқартирилган ҳолда Барселонада қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
137   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей