Шаҳарликлар Филга янги шартнома таклиф қилишади.
Британия ОAВлари “Манчестер Сити”да тўп сураётган Фил Фоден тез орада янги шартномага эга бўлишини хабар қилмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Нашр қилинган маълумотларга кўра, 22 ёшли футболчи тез орада олти йиллик янги шартномага имзо чекади. Янгиланган шартнома шартларига кўра, ярим ҳимоячи ҳафтасига тахминан 200 минг фунт маош олади.
Ўтган мавсумда футболчи "шаҳарликлар"нинг 45та ўйинида иштирок этган. Фоден 14 гол ва 11 голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг трансфери 90 миллион еврога баҳоланмоқда.