Дарвозабон эркин агент сифатида шартнома имзолайди.
Британия ОAВлари Томас Стракошанинг эҳтимолий янги клуби ҳақида хабар беришди. Дарвозабон ёзда шартномаси тугагач, “Лацио”ни тарк этганди.
Нашр қилинган маълумотларга кўра, албаниялик футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Aввалроқ, 27 ёшли дарвозабон «Фулхем»га ўтишга яқин тургани, футболчига Лондоннинг «Челси» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Ўтган мавсум Стракоша учун римликлар клуби учун 31 ўйинда 36 гол ўтказиб юборди. "Лацио"нинг 11 ўйинида Томас ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.