Бянконерилар ҳимояни кучайтирмоқчи.
"Ювентус" "Вилярреал" ҳимоячиси Пау Торресга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
"Ювентус" зудлик билан Маттейс де Лигт ўрнига футболчи қидирмоқда. Иккинчиси "Челси" ва "Бавария" билан музокаралар олиб бормоқда.
Қўшимча қиламизки, Торрес Туринга ўтиш учун асосий номзод. “Ювентус” шунингдек, Глейсон Бремер (“Торино”) ва Калид Кулибалига (“Наполи”) ҳам қизиқиш билдирмоқда.