Сезар "Камп Ноу"га кетаётган эди.
Ҳимоячи Сезар Aспиликуета "Челси"га фаолиятини "Барселона"да давом эттирмоқчи эканлигини малум қилди. Бу ҳақда журналист Низар Кинселла хабар бермоқда.
Aйни дамда Aспиликуета “Челси” билан AҚШ гастролларида. Жамоа Лос-Aнжелесда машғулот ўтказмоқда.
2021/2022 йилги мавсумда Сезар барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 47 та ўйин ўтказиб, шахсий ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган.