“Кўк-анорранглилар” марказий ҳимояга эга бўлишди.
"Челси" ва "Наполи" марказий ҳимоячи Калиду Кулибалининг трансфери борасида тўлиқ келишиб олди. Бу ҳақда нуфузли журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
"Челси" "Наполи" ҳимоячиси учун 40 миллион эвро тўлайди. Битим яқин кунларда расмийлаштирилади.
Қўшимча қиламизки, "Челси"дан ташқари "Ювентус" ҳам Кулибалини олишни жуда хоҳлаган. “Кўк-анорранглилар” туринлик рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлди.