Aртуро Бразилияга жўнаб кетди.
"Интер"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Aртуро Видал "Фламенго"га ўтди. Бу ҳақда Бразилия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги жамоада Видал "32" рақами остида ўйнайди. Норасмий маълумотларга кўра, энг тажрибали чилилик футболчининг шартномаси 2023 йил охиригача тузилган.
Бир неча кун аввал Aртуро Видал "Интер" билан меҳнат шартномасини бекор қилганди. 35 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент сифатида "Фламенго"га ўтди.