Бироқ, голландиялик футболчи ҳозирда Испанияда қолишни афзал кўрмоқда.
Машҳур футбол инсайдери Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Манчестер Юнайтед" Франки де Ёнгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан тўлиқ келишувга эришган. Трансфер суммаси 75 миллион евро + бонуслар, жами 85 миллионни ташкил қилади.
Шартноманинг шахсий шартлари масаласи ҳамон долзарблигича қолмоқда, чунки айни дамда голландияликнинг истаги ўзгаришсиз қолмоқда — Каталония гигантларида қолиш.
Эслатиб ўтамиз, "Барса" Усмон Дембеле билан шартномани узайтирди.