РПЛнинг бошқа клублари ҳам футболчи учун ариза беришади.
Италиянинг “Наполи” клуби ёзги трансфер ойнасида Aрмандо Брояни сотиб олмоқчи. Футболчи Лондоннинг “Челси” клубига тегишли. Ҳужумчига Британия ОAВлари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, албаниялик футболчига "Наполи"дан ташқари Британия клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, гап “Эвертон”, “Нюкасл” ва “Вест Хем” ҳақида кетмоқда.
Ўтган мавсумда Броя ижара асосида "Саутгемптон" таркибида 38 ўйинда майдонга тушди. 20 ёшли форвард 9 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.