2019 йилда Лондон клуби футболчини 80 миллион еврога сотиб олди.
Лондоннинг “Aрсенал” клуби вингери Николас Пепе фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Диарио де Севилла хабар берди.
Манбага кўра, "Севиля" 27 ёшли ивуарлик футболчи учун 18 миллион евро ва бонуслар беришга тайёр, аммо "Aрсенал" тахминан 25 миллион евро олишга умид қилмоқда.
Қайд этилишича, футболчи Микел Aртетининг режаларига кирмайди ва унинг ўзи аллақачон “канонирлар”ни тарк этиш истагини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2019-йилда “Aрсенал” Пепени “Лилл”дан 80 миллион еврога сотиб олганди.
Ўтган мавсумда Пепе 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.