Ҳимоячи тез орада "шпорлар"нинг яна бир янги футболчисига айланади.
"Мидлсбро" ва Aнглия ёшлар терма жамоаси қанот ҳимоячиси Жед Спенс тез орада клуби рўйхатини ўзгартиради.
Лондоннинг "Тоттенхем" клуби 21 ёшли футболчи трансферининг барча тафсилотларини келишиб олди, дея хабар беради Фабрицио Романо. Трансфер суммаси 13 миллион еврони ташкил этади, шунингдек, 8 миллионга турли бонуслар ҳам киради.
Спенс ўтган мавсумни "Ноттингем Форест"да ижара асосида ўтказди ва 46 та ўйинда 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Трансфермаркт портали ҳимоячини саккиз миллион еврога баҳоламоқда.
Олдинроқ "Тоттенхем" Ндомбеледан қутулмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.