Бразилиялик футболчи расман "блаугранас" сафига қўшилди.
Каталониянинг "Барселона" клуби "Лидс" вингери Рафиня Диазнинг трансферини якунлади.
"Кулес" бразилияликни жамоанинг яна бир ёзги янги футболчиси сифатида расман таништирди.
Шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган ва “товуслар” Рафиня учун белгиланган 58 миллион евро ва яна 9 миллион евро бонус олишади.
Ўтган мавсумда бразилиялик вингер AПЛда 35 та ўйинда майдонга тушди: 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Олдинроқ "Барселона" Дембеле билан янги шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эди.