Ярим ҳимоячи "Иблислар"нинг иккинчи ёзги янги футболчисига айланди.
Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланди.
Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Эриксен "Қизил иблислар" сафига "Брентфорд" билан шартномаси тугаши муносабати билан эркин агент сифатида қўшилди.
Ўтган мавсумда Кристиан Эриксен “асаларилар” сафида Aнглия премер-лигасида 11 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Aввалроқ, «Манчестер Юнайтед» Тайрелл Малазия билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берганди.